Қосимов: Ҳақли тарзда ғалаба қозондик
Суперлига 21-туридан ўрин олган ОКМК – “Сўғдиёна” (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Қизиқарли учрашув бўлди. Ёмон ҳаракат қилмадик. Вазиятлар бор, курашлар бор, аммо голга айлантиришда оқсаяпмиз. Қарши ҳужумда тўп ўтказиб юборганимиз бироз ранжитди.
Иккинчи таймдаги эпизод ҳам 3 марта кераксиз эди, пеналти, қизил карточка ва гол. Майдонда 10 киши қолганимизга қарамасдан, охиригача курашдик ва ҳақли тарзда ғалаба қозондик. Йўқотишлар, муаммолар етарли, ўйлашимча, вазиятдан чиқиб кетамиз” – деди Қосимов.
Фикрлар