Асосий мазмунга ўтиш
MMA

Қозоғистон — Ўзбекистон ММА жанги расман эълон қилинди

Зўр жанг бўлади

Қозоғистоннинг Nomad Fighting промоушени қўшни давлат вакилларини тўқнаштирадиган янги жангни эълон қилди.

Октагонга қозоғистонлик Санжар Тажиев (4–4) ва ўзбекистонлик Муҳиддин Мамажонов (10–2–1) кўтарилади, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Жанг 12 декабрь куни Алматы шаҳрида бўлиб ўтади. Беллашув ярим ўрта вазн тоифасида ташкил этилган.

Сентябрь ойида Санжар Тажиев Hype FC турнири доирасида октагонга чиқиб, биринчи раундdaёқ жароҳат олиши натижасида грузиялик жангчи Торнике Сванидзега (10–3) мағлуб бўлган эди. 

Муҳиддин Мамажонов эса охирги жангини октябрь ойида IBA Nomad 16 турнирида ўтказди. У тожикистон Шоҳруз Давлатовни иккинчи раундда нокаутга учратиб, ишончли ғалабага эришган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ