Қозоғистон – Ўзбекистон ўйини тақдирини пенальти серияси ҳал қилди
Қозоғистон U-17 ёшлар терма жамоаси футбол бўйича Шимкентда 28 сентябрь куни ўтказилган иккинчи ўртоқлик учрашувида ўзбекистонлик тенгдошларига мағлуб бўлди, деб хабар беради Sports.kz.
Кучли ҳужумларга бой ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунланди — 3:3.
Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Бу борада ўзбекистонлик футболчилар аниқроқ ҳаракат қилиб, 4:3 ҳисобида устун келди.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларгача ўтказилаётган кузги ўқув-машғулот йиғини доирасида жамоалар ўртасида яна бир назорат учрашуви бўлиб ўтган эди. Ўша баҳсда ҳам асосий вақт голларга бой дуранг — 4:4 ҳисобида тугаган, пенальтилар сериясида эса қозоғистонликлар 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган.
Қозоғистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги рақиблари Россия ёшлар терма жамоаси бўлади. Ўртоқлик учрашувлари 2 ва 5 октябрь кунлари Шимкентда ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар