Қозоғистон - Ўзбекистон учрашувига оид маълумот

CHERY AUTO

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14-15 декабрь кунлари қўшни Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоамиз йиғин доирасида мезбонларга қарши 2 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Иккала ўйин ҳам "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган. Бугун дастлабки ўртоқли баҳси ўтказилади. Унда футхалчиларимиз тўлиқ оқ рангда майдонга тушади. Дарвозабон эса қора формада ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил Литвада бўлиб ўтган футзал бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1/8 финалгача етиб борган бўлса, Қозоғистон терма жамоаси 4-ўринни эгаллаган эди.

Comments

You must be logged in to commet!