Қозоғистон бош мураббийи: "Эртага йигитлар пул учун эмас мамлакат герби учун майдонга тушади"
Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистонга қарши майдонга тушади. Учрашув олдидан меҳмонлар бош мураббийи Магомед Адиев матбуот анжуманида иштирок этди.
– Қозоғистон ва Ўзбекистон қардош ҳалқлар ҳисобланади. Қайсидир маънода бизни "қардошлар дербиси" кутяпти. Баҳс бошланганда ҳамма дўстона алоқалар эсдан чиқади, чунки майдонда профессионал футболчилар ўйнайди. Эртага барча қуролларимизни ишга соламиз.
Биз рақибимизни ҳурмат қиламиз. Эртага ўз имкониятимизни намойиш этишни ният қилганмиз. ҳисоб қандай кўриниш олишини билмайман. Бу - футбол. Лекин ажойиб ўйин бўлишига ишонамиз.
– Айтганингиздек, бу дерби. Эртанги ғалаба сиз учун принципиал аҳамиятга эгами?
Ғалаба қозониш ҳар доим муҳим. Биз айнан шунинг учун мураббий бўламиз. Мен буни йигитларга ҳам айтдим. Бу учрашувда максимал ҳаракат қилиш керак.
– Қозоғистон терма жамоасини таркибини эълон қилганингиздан кейин мухлис ва мутахассислар томонидан танқидларга учрадингиз. Аммо гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилдингиз. Қозоғистоннинг Миллатлар Лигасидаги иштироки ҳақида нима дейсиз?
Умуман олганда эътирозилар ва танқидлар бўлиши табиий. Айниқса, кимнидир чақириб ёки чақирмаганингизда шундай бўлиши аниқ. Бунга муносабат билдирмайман, аксинча, хурсанд бўламан. Жамоамни муҳокама қилишлари ёқимли. Агар ишимдан ҳамма мамнун бўлса, демак қаердадир хато қиляпман. Мени энг кўп танқид қиладиган бу ўзим. Қайсидир футболчини чақирмаслик, бошқаларга имконият бериш дегани. Энг қийини ўзимни ишонтириш, буни уддаласам, бошқаларни ҳам ҳақиқатимга ишонтира оламан. Терма жамоанинг иштирокига келадиган бўлсак, ўртача мавсум ўтказдик. Биз аллақачон бу ғалабани унутганмиз. Олдинда бизни бундан-да каттароқ баҳслар кутиб туриби. Уларни муносиб ўтказишимиз лозим.
– Ўзбекистонга қарши ўйинда Қозоғистон футболчиларига мукофот пули ваъда қилинган экан. Бу бошқа баҳсларда ҳам қўйилганми ёки фақат бизга қаршими?
– Тўғрисини айтсам, бу ҳақда билмайман. Бизда ҳар бир ўйинга мукофот пули бериб келинади. Ишонинг, расмий мусобақа ҳисобланган Миллатлар лигаси ва ўртоқлик учрашувидаги мукофот пули кескин фарқ қилади. Эртага йигитлар пул учун эмас, мамлакат герби учун майдонга тушади. Биз учун қайғурадиган ишқибозларимиз учун майдонда тўп сурамиз.
– Эртанги ўйин олдидан рақибни яхши ўргангансиз. Агар Ўзбексистон УЕФАда бўлганида, Миллатлар Лигасининг қайси лигасида ўйнаётган бўларди?
Биласизми, бу ҳақда гапириш жуда қийин. Биз ҳали Б Лигасида ўйин ўтказиб улгурмадик. Жамоангизда тезкор ва қанотларда яхши ўйнайдиган футболчилар кўп. Ўзбекистон ҳеч кимга осонликча таслим бўлмайди, ўз навбатида бизга ҳам. Эртанги ўйинда ўзимизнинг кучли ва кучсиз тарафларимизни кўриб олиш муҳим бўларди.
Фикрлар