Қозоғистон. Бугун "ўзбекча дерби" бўлиб ўтади

Бугун Қозоғистон Премьер-лигасида 8-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Шу куннинг ўзида 3 нафар легионеримиз ўз жамоаси билан тур ўйинида майдонга тушади. Дастлаб, мухлислар 18:00 да "ўзбекча дерби"га гувоҳ бўлиши мумкин. Яъни, Абдумажидов ҳаракат қилаётган "Ордабаси" клуби Жасур Жалолиддиновнинг "Қайрат"ини меҳмон қилади. 

Бундан ташқари, чемпионлик учун даъвогар "Тобол" "Астана"га қарши майдонга тушади. Бу клуб сафида Игорь Сергеев ўйнашидан хабарингиз бор. Баҳс 19:00 да старт олиши режалаштирилган. Бугунги баҳслар олдидан ҚПЛ турнир жадвали билан танишиш имкониятига эгасиз.

photo_2022-04-26_11-46-44

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!