Қозоғистон терма жамоаси устози: Ўзбекистонда юқори савиядаги футболчилар бор

Аввалроқ хабар берганимиздек, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 16 ноябрь куни қўшни Қозоғистонга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур беллашув Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.

Мазкур баҳс олидан рақибимиз бош мураббийи Магомед Адиев терма жамоамизга қарши кечадиган ўйин ҳақида фикр билдирди. 

“Ўйлайманки, Ўзбекистон терма жамоаси Евро-2024 саралаш босқичига тайёргарлик кўришимиз учун яхши рақиб бўлади. Бу ўйин ҳар икки жамоа мураббийлар штабига жуда фойдали бўлишига шубҳам йўқ. Ўзбекистонда жуда юқори савиядаги футболчилар бор. Мен бўлажак Европа чемпионати саралашида ўзим ишонч билдира оладиган футболчиларни текшириб кўрмоқчиман. Аниқ айта оламанки, қизиқарли ўйин бўлади”, - деди Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Магомед Адиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!