Қозоғистонлик боксчилар Олимпиадага АҚШда тайёрланишмоқда

  • 18 январь, 2021, 12:40
  • 2
  • Бокс

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси айни пайтда АҚШда ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Флорида штатида ўтаётган мазкур йиғинда мураббий Марат Жакиев, "Токио-2020" Олимпиадаси лицензияси соҳиблари Камшибек Конкабаев, Василий Левит, Бекзад Нурдаулетов, Закир Сафиуллин ва уларнинг спарринг шериги Айболди Дауренули иштирок этмоқда.

Маълумотларга кўра, уларнинг машғулоти 30 январга қадар давом этади. Шундан сўнг, қозоғистонлик боксчилар Куба жамоаси билан қўшма йиғин ташкил қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси "Токио-2020" Олимпия ўйинларига тўлиқ таркибда йўлланма олган.

Манба: olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Полвонназир Бобожонов
18/01/2021 15:14
Каерда шугилланма узбекка дуч келасан
&
Турсун Ғани
06/08/2021 23:09
Юпетирда тайёрланмайдими, барибир улар ҳам олимпиадада ҳакамликдан жабр кўради, бизникиларга ўҳшаб. Васелий Ливит ва кункабоевлари қовун тушуради. Ўша пайт билишмасди лекин қўшнилар.