ҚПЛ. Бугун Игорь Сергеев жамоаси ўйнайди
Бугун Қозоғистон Премьер-лигаси 7-тури доирасидаги баҳслар старт олади.
Илк баҳсда легионеримиз Игорь Сергеев ҳаракат қилаётган "Тобол" клуби меҳмонда "Атирау"га қарши майдонга тушади. Ўйин бизнинг вақт билан соат 16:00 да бошланади.
Бугунги беллашувда ғалаба қозонган тақдирда Сергеев жамоаси пешқадамликни қўлга олиши мумкин. 3-поғонадаги "Тобол" 11 очко жамғарган ва 1-ўриндаги "Каспий"дан 2 очкога ортда қолмоқда.
Фикрлар