Қудратилло Абдуқаҳҳоров: "Менда хеч қандай муаммо йўқ"
Хабар бериб ўтганимиздек, Қудратилло Абдуқаҳҳоров 29 июнь куни IBA чемпионлар оқшомида Павел Сосулинга қарши рингга кўтарилади. Маълумки, юртдошимиз 31 май куни ҳам АҚШда жанг қилганди. Бир ойда икки марта жиддий жангда иштирок этаётган юртдошимизга баъзи саволлар билан мурожаат қилдик.
- Қудратилло бир ой ичида икки катта жанг, боз устига 1-жанг жуда шиддатли ва тўлиқ давом этганди. Бу таваккалчилик эмасми?
- Бундай ўйламайман. Ўзи катта жангларни соғингандик. Жисмоний ҳолатим жуда яхши. Кеча келдик ва жойлашиб олдик. Умуман олганда мен жангга тайёрман.
- Вазн борасида муаммолар бўлмайдими?
- Йўқ. АҚШда 69 кгда жанг қилгандим. бу ерда 71 кгда рингга кўтариламан. Бу борада ҳам мутлақо муаммо йўқ.
-Рақиб ҳақида қанчалик маълумотга эгасиз?
- Фаолиятим мобайниджа жуда кучли рақибларга дуч келганман. Сосулин мағлубиятсиз келаётган боксчи ва катта истеъдод эгаси, ўйлайманки жуда қизиқарли жанг бўлади.
- Албтата, сизга ушбу жангда омад тилаймиз!
- Раҳмат!
Фикрлар