Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва Сергей Липинец ўртасидаги жанг қачон ташкил этилиши мумкин?

Профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0-0, 9 КО) россиялик Сергей Липинец (16-1-0, 12 КО) билан IBF муваққат камари учун жанг ўтказиши анча аввал маълум бўлган эди. Коронавирус пандемияси туфайли улар ўртасидаги тўқнашув ҳам бекор бўлган. Мана аста-секин спорт олами ҳам жонланмоқда. Бир қатор бокс кечалари ташкил этилиши арафасида. Шу омилларни инобатга олиб, юртдошимиздан россиялик чармқўлқоп устаси билан бўладиган жанг борасидаги янгиликлар ҳақида сўрадик...

- Куни кеча, мураббийим Илгар Алиев билан суҳбатлашдим. Унинг сўзларига кўра, “Top Rank” мутасаддилари бизнинг жангимизни июлнинг охири ёки август ойининг бошларида мухлисларсиз ташкил этилишини айтибди. Ҳозирда Андижондаман. 15 июндан яккакураш турларига ихтисослашган спорт залларининг ҳам фаолиятига рухсат берилади, деган гап-сўзлар юрибди. Агар, шундай бўлса, Тошкентга бориб тайёргарликка киришамиз. Қолаверса, Америка Қўшма Штатларига авиақатнов ҳам йўлга қўйилганлиги борасида айтишди. Бир муддат Тошкентда машғулотларни олиб борганимиздан сўнг, океан ортига йўл олишимиз кутилмоқда. Ҳозирча билганларим шулардан иборат. Ўйлайманки, тез орада жанг санаси ҳам аниқ бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!