Қудратли “Реал” шармандали антирекорд қайд этди

  • 28 Nov 12:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Замонавий футболда энг қудратли таркибга эга бўлган, энг қиммат ўйинчиларнинг аксариятини ўз сафида жамлаган “Реал”нинг халқаро миқёсдаги ишлари юришмай турибди.

Tecno

Мадридликлар Чемпионлар лигасининг бешинчи турида Ливерпулга сафар қилиб, Арне Слот шогирдларига 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Бу натижа Карло Анчелотти жамоаси учун антирекорд бўлди. Бунгача Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби гуруҳ баҳсларида уч маротаба мағлубиятга учрамаган эди.

“Реал” янги форматдаги мусобақанинг умумий босқичида Германия клублари – “Штутгарт”ни 3:1, “Боруссия Дортмунд”ни 5:2 ҳисобида енгди.  Бироқ  “Лилль”га 0:1, “Милан”га 1:3 ва “Ливерпуь”га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Айни пайтда мадридликлар 36 та жамоа орасида олти очко билан 24-ўринда бормоқда. Анчелотти шогирдлари кейинги учта учрашувни “Аталанта”, “Ред Булл Зальцбург” ва Брест”га қарши ўтказади.

Comments

You must be logged in to commet!