“Қумқўрғон-1977” жамоаси бу мавсумда ҳам Биринчи лигада иштирок этади
"Қумқўрғон-1977" жамоаси 2022 йилги мавсум учун пулка мусобақасида муваффақиятли қатнашиб, кейинчалик Лига аъзосига айланганди. Ўтган мавсумни жамоа 14 клуб ичида 8-ўринда якунлади.
Жорий мавсумга келиб "Қумқўрғон-1977" бир қатор маҳаллий ҳомий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ҳаракатларни амалга оширмоқда. Шундан келиб чиқиб, "Қумқўрғон-1977" Ўзбекистон футболчилари уюшмаси талаби асосида ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган қатор футболчи ва мураббийлардан қолиб келаётган қарздорликларни қисман тўлашга эришди. Қарздорликнинг қолган қисмини тўлаш юзасидан жамоа футболчилар билан келишувга эга. Мазкур ҳолат Лига назоратида туради.
Маълумот учун, "Қумқўрғон-1977" жамоаси Лига талаб қилган ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмагани учун Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этиш ҳуқуқини қўлдан чиқарганди. Жамоа кубокдаги юришини саралаш ўйинлари орқали бошлайди.
Фикрлар