Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор"га кейинги ўйинларда омад тилайман!"
“Навбаҳор”нинг 27 ёшли маҳоратли ярим ҳимоячиси Қувондиқ Рўзиев яқинда жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди ва айни пайтда шифохонада даволанмоқда.
Биз футболчи билан қўнғироқлашиб, ундан ҳол-аҳвол сўраш асносида қисқача интервью олдик. Қувондиқ ўз ҳолати борасида қуйидаги сўзларни гапирди:
- Аввало, “Навбаҳор”нинг барча мухлислари, клуб вакиллари, жамоадошларимга ўз саломимни йўллайман. Ўтган йилги мавсумда олган жароҳатим анчадан буён безовта қилаётганлиги боис, 23 октябрь куни Тошкентдаги Shox international Hospitalда жарроҳлик столига ётдим ва Худо шукр, операция муваффақиятли ўтди. Айни пайтда даволаниш жараёнини бошимдан ўтказяпман. Шифокорларнинг айтишларича, яшил майдонга бир ярим ойдан сўнг, қайтар эканман. Шу боис, жамоамизга кейинги ўйинларда ёрдам бера олмаслигимдан афсусдаман.
Жорий мавсум давомида жароҳатим безовта қилганлиги боис, “Навбаҳор”да ўз имкониятим даражасида тўп тепа олмадим. Жамоамизга қолган ўйинларда омад ёр бўлиб, бу йилги мавсумни кучли бешликда якунлашини тилаб қоламан.
Бахтимизга “Навбаҳор” мухлислари доимо соғ-саломат бўлишсин.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати
Фикрлар