Қувондиқ Рўзиев "Турон"дан кетди. У энди қайси клубда ўйнайди?

  • 4 июля, 2023, 18:06
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Давралар оралиғида клубларда селекция ишлари авж олмоқда. Бир қатор футболчилар эса жамоаларини ўзгартиришмоқда.

Tecno

Жумладан, мавсум бошида “Турон” сафига қўшилган 29 ёшли ярим ҳимоячи Қувондиқ Рўзиев расман яйпанликлар билан хайрлашди. Бу хусусида футболчи Sports.uz га маълум қилди.

Қувондиқ биринчи даврада “Турон” таркибида 13 та учрашувда майдонга тушиб ўз ҳисобига 1 та гол ёзиб қўйди. Шунингдек, 2 та ассистни ҳам амалга оширган. Қолаверса, Ўзбекистон Кубогида 3 та учрашувда иштирок этиб 1 та гол урган.

Рўзиевни ўз сафида кўришни истаётган клублар бор ва айни пайтда қизғин музокаралар давом этмоқда. Қувондиқ фаолиятини Малайзия чемпионатида ҳам давом эттириши мумкин. Катта эҳтимол билан бу масала эртага ҳал бўлади.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию