Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Рабьо "Марсель" билан хайрлашди

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Адриен Лига 1да 29 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган эди.

Адриен Рабьо ўзининг собиқ жамоаси "Марсел" билан хайрлашди.

"Велодром"даги муҳит қалбимда абадий қолади. Бу клубда ўйнаш мен учун катта шараф эди. Ҳаммаcb учун раҳмат йигитлар", - деб ёзди ярим ҳимоячи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

30 ёшли футболчи "Милан" клуби билан 3 йиллик шартнома имзолади. "Милан" Рабьо трансфери учун "Марсел"га 7 миллион евро товон пули тўлади.

Ўтган мавсумда Адриен Лига 1да 29 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ