Раде Петрович: "Бошкович сўнгги икки йилда "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна"да ўзбек футболи учун фойдали ишни амалга оширди"
Суперлига 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Динамо" (4:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Раде Петрович ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз оғир ўйин бўлишини кутган эдик. Рақибни деярли ҳар бир учрашувини ўрганиб чиқдик. Улар футбол ўйнайдиган жамоа эканлигини исботлади. Самарқандликлар биринчи даврада бундан кўпроқ очкога лойиқ эканлигини кўрсатишди. Биз баҳс бошида 2 та гол киритдик, аммо улар сифат намойиш этиб ҳисобни тенглаштирди.
Бизни захирадан ўйинга қўшилганлар имкониятларимизни ошириб берди. Бугунги ғалаба учун йигитлар ва ишқибозларга миннатдорчилик билдираман.
Биз фақат кейинги рақибимиз ҳақида фикр билдиришимиз мумкин. Олдимизда "Нефтчи"га қарши учрашув кутиб турибди. Жароҳатлар ҳам бор. Бу беллашувда Иван Бошкович яна мураббийлар штабига қайтади. Бу бизга қўшимча куч беради.
Биз уларни яхши билар эдик. Улар бизни ўйинимизни кучайтириб берди. Йовович ўз термасида 4-5 та ўйин кўрсатган. Петрович Черногория чемпионатининг энг яхши футболчиси эди. Улар билан шартнома имзолагач, жароҳатлар пайдо бўлди. Шу боис, илк турларда бир нечта беллашувларни ўтказиб юборди. Ўйлашимча, ҳозир энг кучли легионерлар бизда.
Асосий таркибга кириш учун рақобатлаша оладиган бир ё икки маҳаллий футболчи билан шартнома имзоланиши мумкин. Бизда 90 фоиз футболчи яхши мавсум ўтказди. Бор эътиборимиз "Нефтчи"га қарши Кубок баҳсидаги ўйинга қаратилган. Умид қиламизки, "Нефтчи" билан ўйинда стадион тўлади.
Юқорида айтганимдек, "Динамо" яхши жамоа. Уларнинг деярли барча ўйинини томоша қилдик. Уларда ўйин сифати бор. Бугун оғир баҳс бўлишини билар эдик.
Бизда жуда кўп ёш футболчилар бор. Иван Бошкович сўнгги икки йилда "Бунёдкор"да ва "Сўғдиёна"да ўзбек футболи учун фойдали ишни амалга оширди. Жуда кўплаб ёш футболчилар Суперлигада ўйин амалиётига эга бўлди. Умид қиламанки, бизни таркибда қолган ўйинларда ҳам ёш футболчилар иштирок этади.
Фикрлар