Рафаэль Бенитес: Менинг Истанбулдаги камбэким Клоппникидан анча зўр бўлган
Испаниялик машҳур мутахассис Рафаэль Бенитес “Ливерпуль” – “Барселона” (4:0) баҳсидан сўнг ўз фикрларини билдирар экан, унинг 2005 йил Истанбулда “Милан”га қарши ЕЧЛ финалида қилган камбэки Клопп амалга оширган камбэкдан анча зўр бўлганини айтди.
“Мен қилган камбэк анча яхшироқ эди, бу кундек равшан. Бизда 45 дақиқа бор эди ва биз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири - "Милан"га 3:0 ҳисобида ютқазаётган эдик. Устига-устак ўйин ўз майдонимизда бўлмаган.
“Ливерпуль” “Барселона”га қарши яхши ўйнади, лекин Истанбул умуман бошқа масала”, - дейди Бенитес.
Эслатиб ўтамиз, Бенитес “Ливерпул”ни 2004-2010 йилларда бошқарган. Айни дамда эса “Ньюкасл”да ишламоқда.
Фикрлар