
Рафаэль Надаль бош соврин учун кортга чиқади
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Абу-Даби шаҳрида ўтаётган кўргазмали турнирнинг сўнгги ҳал қилувчи финал босқичига йўл олди.
Мусобақа ярим финалида Рафаэль россиялик Карен Хачановга қарши кортга тушиб, якунда 6:1, 6:3 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа "Mubadala World Tennis Championships"нинг финалида Р.Надаль грециялик Стефанос Циципас билан куч синашадиган бўлди.
Фикрлар