Рафаэль Надаль курашни давом эттиради
Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Рафаэль Надаль Лондон шаҳрида давом этаётган АТP якуний турниридаги иккинчи учрашувини ўтказди.
 
Рафа гуруҳ баҳсларининг иккинчи турида россиялик Даниил Медведевга қарши кортга чиқди ва 6:7, 6:3, 7:6 ҳисобида устун келди.
 
Шу тариқа, Р.Надаль иккита учрашувнинг биттасини ўз фойдасига ҳал қилган бўлса, Даниил эса икки мағлубият билан гуруҳда сўнгги поғонани эгаллади.