Рафаэль Надаль қачон кортга қайтиши номаълум

Бугун Майамида эркаклар ўртасида "Мастерс" туркумига кирувчи "Miami Open" турнирининг саралаш баҳсларига старт берилади.

Испаниялик Рафаэль Надаль ушбу мусобақанинг асосий тўр баҳслари иккинчи даврасида иштирок этирши керак эди. Афсуски, унинг Индиан-Уэллс шаҳрида ўтган мусобақанинг ярим финалида тиззасидан олган жароҳати бунга қаршилик қилмоқда.

"Miami Open" матбуот хизмати хабарига кўра Рафаэль мазкур турнирда иштирок этмайди. У қачон кортга қайтиши эса ҳозирча номаълум

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!