Рафаэль Надаль рақибини аяб ўтирмади
Zohir2018
Грунт қироли майса қопламали кортда ҳам тенгсиз эканини исботлади
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Лондон шаҳрида ўтаётган "Уимблдон"нинг тўртинчи даврасидан муваффақиятли тарзда ўтиб олди.
Рафаэль мазкур босқичда португалиялик Жоао Соуза қарши ўтказилган ўйинда 6:2, 6:2, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа чорак финалга йўл олган Надаль, энди америкалик Теннис Сандгрен, ёки Сэм Куэррига қарши баҳс олиб боради.


Изоҳлар (0)