Рафинья "Барселона"ни қачон тарк этади?
"Барселона" вингери Рафинья Диас Каталония клубини орзусини амалга оширмагунича тарк этмоқчи эмас.
Гап шундаки, бразилиялик футболчи "кўк-анорранглилар" билан Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонмагунича жамоани тарк этмайди. Қайд этилишича, 29 ёшли футболчи "Барселона" билан клуб миқёсидаги барча катта титулларни ютишни истайди. Рафинья каталонияликлар сафига 2022 йилда "Лидс" клубидан келиб қўшилганди. "Барса" сўнгги бор 2015 йилда ЕЧЛда ғолиб бўлган. Ўтган мавсумда Ханс-Дитер Флик шогирдлар ярим финалга қадар етиб борган ва "Интер"га имкониятни бой берган эди.
Маълумот учун, вингер жорий мавсумда барча мусобақаларда умумий 13 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар