Рафинья: "Болалигимдан "Барселона"нинг муҳлисиман"

"Барселона" ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Рафинья болалигидан бери "Барселона"нинг ишқибози эканлигини айтди.

- Ёлғон гапирмайман. Болалигимдан "Барселона"нинг муҳлисиман. Мен жамоа футболчиларини кузатиб улғайдим ва бу ерда тўп тепиш мен учун катта шараф!, - деди форвард.

Маълумот учун, Рафинья 2022 йилнинг ёзида Каталония клуби сафига келиб қўшилган. Футболчи жорий мавсум "Блауграна" таркибида 6 та учрашувда майдонга тушди ва 5 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!