Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Рафинья: Фаолиятимни "Барселона"да якунлашни хоҳлардим.

Рафинья «Барселона» билан шартномасини 2030 йилгача узайтириб, фаолиятини шу жамоада якунлашни исташини айтди.

«Барселона» ҳужумчиси Рафинья клуб билан шартномасини узайтирганидан сўнг, фаолиятини айнан шу жамоада якунлашни исташини маълум қилди. Бразилиялик футболчи июн 2030 йилгача мўлжалланган янги келишувга имзо чекди. Жорий мавсумда у 13 учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 3 та голли пас берди.

«Менинг асосий мақсадим – қўлимиздан келадиган барча совринларни қўлга киритиш. Ҳозирча ҳаммаси омадли кетяпти, умид қиламанки, бу шундай давом этади. Амбициямизнинг энг муҳим йўналишларидан бири – Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш. Бу мақсадга эришиш учун бор кучимиз билан ишлаяпмиз. 2030 йилгача имкони бор барча титулларни ютишни ният қилганман. Бу ерда яна кўп йил ўйнашни истайман, фаолиятимни айнан “Барселона”да якунласам, жуда хурсанд бўламан», – дея Рафиньянинг сўзларини клуб матбуот хизмати.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ