Рафинья фаолиятини қаерда давом эттириши аниқ бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» ҳужумкор футболчиси Рафинья келажаги борасида якуний қарор қилди. У бундан кейин ҳам каталонияликлар сафида қолишни маъқул кўрди.

Журналист Рожер Сапера Мурри хабарига кўра, бразилиялик футболчи клуб билан ҳамкорликни давом эттиришга розилик билдирган. 

Рафиньянинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси шу ҳафтаёқ узайтирилиши кутилмоқда.

Клуб раҳбарияти жамоа етакчиларидан бирига маошини оширишни режалаштирган. Рафинья жорий мавсумда «Барса»нинг энг самарали ўйинчиси сифатида қайд этилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!