Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Рафинья: «Ҳакам эшитишдан бош тортди»

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

Рафинья Японияга қарши ўртоқлик ўйинида қизил карточка олгани ва ҳакамни танқид қилгани учун жамоадошлари ҳамда мухлисларидан узр сўради.

Бразилия терма жамоаси вингери Рафинья Японияга қарши ўртоқлик учрашувида олган қизил карточкаси учун жамоадошлари ва мухлисларидан узр сўради.

«Энг аввало, қизил карточкам учун узр сўрайман. Лекин баъзан ўзингизни тийиб туриш жуда қийин, айниқса, ҳакамликдаги хатолар шунча кўп бўлса. Бир неча бор ҳакам билан тинчгина гаплашишга уриндим, лекин у эшитишни ҳам истамади. Бу қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Бугун биз фақат рақибга эмас, ҳакамга қарши ҳам ўйнадик», – дея Рафиньянинг сўзларини «Газета.Ru» Reddit’га таяниб келтиради.

Эслатиб ўтамиз, бразилияликлар ушбу баҳсда японияликларга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида учинчи гол ўтказиб юборилгандан кейин Рафинья ҳакам билан тортишгани учун майдондан четлатилди.

Бразилия терма жамоасининг навбатдаги ўйини 17 ноябрь куни Сингапур термасига қарши ўтказилади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ