Рафинья ватанига қайтиши мумкин

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Рафинья жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 33 ёшли бразилиялик футболчига "Фламенго" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бразилия клуби раҳбарияти аллақачон футболчи билан алоқага чиққан ва у билан шартнома бандлари борасида суҳбатлашган. Рафинья мавсум якунлангач "Бавария"дан кетмоқчи.

Маълумот учун, "Бавария" Рафиньяни 2011 йил "Женоа"дан 5,5 миллион евро эвазига сотиб олган эди. У ўтган давр мобайнида мюнхенликлар сафида жами 225та ўйинда иштирок этди.