Рафинья: "Винисиус ажойиб инсон, бироқ..."

  • 3 ноября, 2024, 13:51
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Барселона"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Рафинья Бразилия терма жамоасидаги шериги Винисиус Жуниор билан боғлиқ ирқчилик муаммосига муносабати ҳақида гапирди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.

- Мен Винисиуснинг ирқчиликка оид ҳаракатлардан хафа бўлишини тушунаман. Вини ажойиб инсон, доимо аъло кайфиятда бўлади. Бироқ, уни жиддий ҳолатга солиб қуядиган ягона вазият бу ирқчилик, - деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус рақиб мухлислари томонидан бир неча маротаба ирқчилик ҳақоратларига дуч келган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию