Рафиньяни суперклуб оладиган бўлди

“Барселона” муваффақиятларига катта ҳисса қўшиб келаётган бразилиялик  юлдуз Рафинья Диас Франциянинг энг бадавлат клуби ПСЖ нишонига айланди.

Бу ҳақда ElNacional.cat сайти хабар бермоқда.

Манбага кўра, парижликлар Рафиньяни сотиб олиш учун каталонияликларга 100 миллион евродан ортиқ маблағ таклиф қилишга тайёр.

Қайд этилишича, агар “Барселона” бу битимга рози бўлса, клуб молиявий муаммоларни ҳал қилиб, Ла Лиганинг 1:1 қоидасига қайтиши мумкин.

Жорий мавсумда 29 ёшли Рафинья барча мусобақаларда 31 та ўйинда иштирок этиб, 19 та гол урди ва 8 та ассист қайд этди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!