Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"
Кеча "Андижон" жамоасининг янги мавсум олдидан ўтказилган тақдимот маросими жуда кўтаринки руҳда ташкил қилинди.
Жамоанинг янги футболчиси, дарвозабон Раҳимжон Давронов клуб матбуот хизматига кечаги таништирув маросимидан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Таассуротлар зўр. Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди. Тўғриси, мухлислар "ёндиришди". Хайрулла Ҳамидовни келгани ҳам ўзгача бўлди.
Кўриниб турибди, Андижонда ҳамма футболни севади. Худо хоҳласа, чемпионатда ҳам шу мухлислар ва "Андижон" учун ўйнаймиз. Айтишади-ку, Андижон учун берамиз жон!".
Эслатиб ўтамиз, "Андижон" жамоамиз илк турни 27 февраль куни "Бобур арена"да Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубига қарши ўтказади. Учрашув 18:45 да бошланади.
Фикрлар