Рамазон Темиров бир йил жангларда иштирок эта олмайди

  • 2 октября, 21:38
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

"Combat Sports Anti-Doping" (CSAD) ташкилоти ўзбекистонлик жангчи Рамазон Темировни антидопинг қоидаларини бузгани учун бир йилга дисквалификация қилди. Бу ҳақда UFC нинг расмий сайтида хабар берилди.

Tecno

Темировдан олинган допинг намунасидан триметазидин (TMZ) аниқланган. У кўпроқ юрак касалликларида қўлланиладиган дори бўлиб, UFC нинг тақиқланган моддалар рўйхатида “гормонал ва метаболик модуляторлар” синфига киради. TMZ ҳар қандай вақтда қўлланилиши мутлақо тақиқланган.

Намуналар 2025 йил 12 июн ва 4 июл кунлари Таиланднинг Пхукет шаҳрида, мусобақадан ташқари текширув чоғида топширилган. Чунки Темировга биринчи натижа ҳақида иккинчи синовдан олдин хабар берилмагани боис, ҳар иккала ҳолат ягона қоидабузарлик сифатида баҳоланди.

Темиров CSAD билан интервьюда препаратни ишлатганини очиқ тан олди. У дори таъқиқланганини текширмаган ва шуни тайинлаган шифокорга спортчи сифатида тестдан ўтиши ҳақида маълумот бермаган. Бироқ спортчимиз TMZ унга тиббий кўрсатма асосида белгиланганини ва қисқа муддат қўлланилганини исботлай олди, бу эса жазо таъсирини минимал даражага туширди.

Эслатиб ўтамиз, Рамазон Темиров UFC да иккита жанг ўтказиб, ҳар иккисини ҳам ғалаба билан якунлаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию