Рамос Испания терма жамоасининг Италияга мағлубияти ҳақида гапирди

Испания терма жамоаси сафида жаҳон ва Европа чемпионлигини қўлга киритган ҳимоячи Серхио Рамос “қизил фурия”нинг “Евро-2020”дан чиқиб кетганига муносабат билдирди.

Луис Энрике бошчилигидаги жамоа мусобақанинг ярим финалида Италияга пенальтилар сериясида ютқазиб қўйди.

“Ачинарли ва адолатсиз. Ишонолмайман, лекин сиз бутун мамлакатни титроқ ва ҳаяжонда ушлаб турдингиз. Мен жамоамиз билан фахрланаман”, - деди Рамос.

Эслатиб ўтамиз, Серхио Рамос жароҳати сабаб ушбу Европа чемпионатини ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!