Рамос кейинги учрашувни ҳам ўтказиб юбориши мумкин
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби сардори Серхио Рамос сон мушакларидан олган жароҳатидан тўлиқ тикланди ва айни дамда жамоа машғулотларида иштирок этишни бошлади.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли испаниялик футболчи олган жароҳатидан тўлиқ тикланиб улгурмасдан яна жароҳат олган ва "Реал" сафида Японияда бўлиб ўтган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида айни шу ҳолатида иштирок этган эди.

Кейинчалик сонидаги жароҳатини тўлиқ даволаш вақтида Рамос Испания кубогининг "Севилья"га (3:0) қарши дастлабки учрашувини ва Ла Лиганинг 17-турида "Гранада"га (5:0) қарши ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.
Маълумотларга кўра Зинедин Зидан "Севилья"га қарши кубокнинг жавоб учрашувида ҳам Рамоснинг хизматларидан фойдалана олмаслиги мумкин.

Минбар

Барча блоглар