Рамос "Севилья" билан келиша олмаяпти

"Севилья" клуби марказий ҳимоячиси Серхио Рамос мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин. "Todofichajes" нашрининг хабар беришича, 38 ёшли футболчи клуб раҳбарлари билан янги шартнома бўйича келиша олмаяпти.

Агар томонлар муроса топа олмаса, Серхио жамоани эркин агент сифатида тарк этади. Рамосда фаолиятини МЛСда давом эттириш имкониятлари бор. Испаниялик футболчининг хизамтларига "Интер Майами" ва "Лос-Анжелес Гэлакси" қизиқиш билдирмоқда.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида Рамос 22 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди. Бундан ташқари 6 та сариқ карточка олди ва бир марта майдондан четлатилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!