Рамосдан испанча рекорд
У жарима зарбасидан гол урди
“Реал” ҳимоячиси Серхио Рамос тўпурарлик қобилиятини намойиш қилмоқда.
Ла Лиганинг 31-турида “Мальорка” дарвозасини ишғол қилган ҳимоячи мавсумдаги саккизинчи голини киритиб, шахсий рекордини янгилади. Бунгача Рамос бир мавсумда 7 тадан кўп гол урмаган.
Бундан ташқари, Рамос фаолияти давомидаги голлари сонини 120 тага етказиб олди. Шулардан 99 тасини клублар миқёсида, 21 тасини Испания терма жамоаси сафида киритган.
Изоҳлар (0)