Рамосга Бразилия чемпионатидан таклиф бор

ПСЖ билан хайрлашиб, айни дам эркин агент бўлиб турган Серхио Рамос фаолиятини Бразилия чемпионатида давом эттириши мумкин. Ҳимоячини "Фламенго" клуби ўз таркибига қўшиб олмоқчи, дея хабар берди Аргентинанинг "Doble Amarilla" нашри.

Миш-мишларга кўра, 37 ёшли футболчига "Интер Майами"дан қизиқишлар бор. Шунингдек, Саудия Арабистонинг бир нечта клублари ҳам Рамосни кузатиб бормоқда. 

Маълумот учун, "Фламенго" Бразилия чемпионатида 14-турдан кейин 26 очко тўплаган ҳолда 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!