Раньерининг жаҳли чиқди
А Сериянинг 36-турида "Кальяри" "Милан" меҳмони бўлиб, 5:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Пулишич дубль қилган бўлса, Беннасер, Рейндерс ва Леаулар биттадан гол уришди. Нандес эса жавоб қайтарди. Шомурдов асосий таркибда майдонга тушиб, 82-дақиқада алмаштирилди. У шерикларига 16 та аниқ пас бериб, дарвозага битта зарба йўллади. Учрашувдан сўнг сардинияликлар устози Клаудио Раньери жамоасининг 5 та гол ўтказиб юборгани ҳақида гапирди.
"Бешта гол ўтказиб юборганимиз жуда ҳам ёмон. Биринчи бўлимда ҳимоямиз яхшироқ ҳаракат қилди. Аммо иккинчи таймда Тео Эрнандес ва Рафаэль Леау ҳимоямизни худди пичок билан сариёғни кесгандек ёриб ўтишди", - деди Раньери.
Маълумот учун, "Милан" иккинчи ўринни эгаллаб турибди, "Кальяри" 15-поғонада бормоқда.
Фикрлар