Рақиб манчестерликлар кутаётган ўйинчини илиб кетмоқчи
Англия Премьер-лигасининг келаси мавсуми олдидан таркибини кучайтиришни режалаштираётган “Челси” клуби ўз таркибига “Штутгарт” ярим ҳимоячиси Ангело Штиллерни қўшиб олмоқчи.
Германия Бундеслигасининг энг ёрқин ўйинчиларидан ҳисобланган Штиллер “аристократлар”да жуда катта таассурот қолдирган.
Bild нашри маълумотига кўра, “Штутгарт” 25 ёшли футболчининг трансферини тахминан 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўтган ёзда “Манчестер Юнайтед” уни трансфер ойнасининг сўнгги босқичида жамоага қўшиб олишга уринган эди. Манчестерликлар ҳали ҳам уни нишонида ушлаб турибди.
Ҳозир немис клубидан йилига 4,5 миллион евро миқдорида маош олаётган Штиллер агар Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтса, маоши камида икки баравар ошиши айтилмоқда.
Жорий мавсумда Штиллер барча мусобақаларда 48 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 10 та голли узатма амалга оширган. Унинг шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар