Рақиб устози Клоппдан тезроқ кетишни сўради

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида “Вест Хэм” ўз майдонидаги учрашувда “Ливерпуль”да бир очко тортиб олди.

Қайд этилган 2:2 ҳисобида ливерпулликларнинг чемпионлик учун курашиш имкониятини пасайтириб юборди.

Ўйиндан кейин “Вест Хэм” бош мураббийи Дэвид Мойес ҳамкасби Юрген Клопп ҳақида ҳазиломуз фикр билдирди.

- Юрген Клопп кетса, роса хурсанд бўламан. У жуда кучли мураббий ва кўпинча “тишини оқини” кўрсатиб юради. Бу мутахассис “Ливерпуль” тарихида жуда катта роль ўйнади. Жуда катта клубни ўз назоратида ушлай олди. Бу ердан тезроқ кет, Юрген!, - деди Дэвид Мойес.

Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп “қизилларни” 2015 йилдан бери бошқариб келмоқда. Германиялик мутахассис жорий мавсум тугаши билан жамоани тарк этишини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!