Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Рэшфорд «Манчестер Юнайтед»да рақамини ўзгартирди

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

«Манчестер Юнайтед» Маркус Рэшфордга янги мавсумда 14-рақам бериш ва уни таркибда сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг рақамини ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда трансфер масалалари бўйича инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. Клубнинг бундай қадами футболчини яна асосий таркиб атрофида кўриш истаги сифатида талқин қилинмоқда.

Янги мавсумда инглиз ҳужумчиси «қизил шайтонлар» сафида 14-рақам остида майдонга тушиши кутилмоқда. Шунингдек, Рэшфорд жамоа билан бирга навбатдаги машғулот йиғинига ҳам боради.

Шу билан бирга, 28 ёшли футболчининг клубдаги келажаги ҳали ҳам трансфер бозорида тушадиган таклифларга боғлиқ. Агар етакчи европалик жамоалардан манзур бўладиган таклиф тушмаса, «Манчестер Юнайтед» Рэшфордни таркибда сақлаб қолишга тайёр. Аввалроқ ҳужумчи манкуниялликлар сафида 39 ва 19-рақамлар остида тўп сурган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ