Расман! "Андижон" клубини вақтинчалик Акмал Шораҳмедов бошқариб боради
"Андижон" футбол клубини вақтинчалик Акмал Шораҳмедов бошқариб боради.
"Андижон" клуби бу ҳақда Лигага маълум қилди. Маълумотда айтилишича, бош мураббий Максим Шацких билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Шундан келиб чиқиб, жамоа мураббийи Акмал Шораҳмедов асосий жамоанинг вақтинча бош мураббийи вазифасини бажаради.
Эслатиб ўтамиз, бироздан сўнг "Андижон" ва "Хоразм" ўртасидаги Суперлига 29-тур ўйини старт олади.



Фикрлар