Расман! Англия чемпиони "Бешиктош"га ўтди
Лондоннинг «Арсенал» жамоасида тўп суриб келаётган 31 ёшли ҳужумкор футболчи Леандро Троссард бундан буён Туркиянинг «Бешиктош» клуби шарафини ҳимоя қилади.
Бу ҳақда турк клуби матбуот хизмати расмий сайти орқали маълум қилди.
Маълумотга кўра, футболчи билан уч йиллик шартнома имзоланган, келишув яна бир йилга узайтириш имкониятини ҳам ўз ичига олади. Transefmarkt портали маълумотларига кўра, трансфер қиймати 18 миллион еврони ташкил этган, шунингдек, лондонликлар қўшимча бонуслар сифатида яна 2 миллион евро олади.
Клуб хабарида таъкидланишича, бельгиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун аллақачон Истанбулга етиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Троссард 2023 йил қишида «Брайтон» таркибидан «Арсенал»га 24 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. У ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 50 та ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва ўнта голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар