Расман! Аргентина терма жамоаси афсонаси фаолиятини якунлади
“Бока Хуниорс”, "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Ювентус" ва Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Карлос Тевес футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Карлос коронавирус натижасида вафот этган отасининг ўлимидан кейин ўйнай олмаслигини айтди.
“Фаолиятимни якунлаганимни эълон қилмоқчиман. Шу кунларда бир қанча жамоалардан кўп таклифлар бўлди, жумладан АҚШнинг кўплаб клублари менга яхши шартнома беришди, лекин мен асосий мухлисим - отамни йўқотганим учун футбол ўйнашни тўхтатдим”, — дейди Тевес.
Маълумот ўрнида, аргентиналик собиқ футболчи фаолияти давомида турли клубларда 607 учрашувда майдонга тушиб, 237 гол ва 108 голли узатма муаллифига айланган.
Фикрлар