Расман! Артуро Видаль янги жамоаси билан шартнома имзолади (ФОТО)

Бразилиянинг "Фламенго" клуби ўзининг расмий сайти орқали чилилик машҳур ярим ҳимоячи Артуро Видаль билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

“Интер” билан шартномаси якунлангач эркин агентга айланган 35 ёшли футболчи янги жамоаси сафига текинга бориб қўшилган ва 2024 йилга қадар шартнома имзолаган.

Видаль перешел в бразильский топ-клуб

Артуро Видаль фаолияти давомида "Коло-Коло", "Байер", "Ювентус", "Бавария", "Барселона" ва "Интер" клубларида ўйнаган. У Чили терма жамоаси сафида 127 та ўйин ўтказган ва 32 та гол урган. Видаль 5 карра Италия, 3 карра Германия, 3 карра Чили ва 1 карра Испания чемпиони ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!