
Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" бош мураббийи!
Куни кеча Ғузорнинг "Шўртан" клуби амалдаги бош мураббий Элдор Мойлиевни лавозимидан озод қилганлиги тўғрисида ЎзПФЛ расмий хабар берганди.
Sports.uz нашри эса унинг ўрнига Асрор Алиқулов тайинланаётгани ва аллақачон "Шўртан" билан машғулотларга киришгани хусусида баён қилганди. Бугун ЎзПФЛ расман Алиқуловни "Шўртан" бош мураббийи бўлганини тасдиқлади.
Маълум бўлишича, томонлар шу йилнинг 31 декабрь санасига қадар шартнома имзолашган. Шу тариқа, Асрор Чориевич яна собиқ клубига қайтди.
Биласиз, мураббий бунга қадар "Машъал"да фаолият олиб борганди. Ўз навбатида "Машъал" матбуот хизмати Алиқулов жамоани тарк этгани ва унга омад тилаб хабар ёзди. Бугун "Шўртан" "Сўғдиёна"ни қабул қилади ва бу Алиқуловнинг дебют учрашувига айланади.
Ҳозирча "Шўртан" 23 та ўйиндан сўнг 12 очко билан охирги ўринда боряпти.
Фикрлар