Расман! “Атлетико” 26 ёшли футболчи билан шартномани узайтирди
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячи Шиме Врсалько билан шартнома узайтирилганлигини эълон қилди.

Хабарда айтилишича, 26 ёшли футболчи “матрасчилар” билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолашди.

“Фаолиятимни шу клубда давом эттиришимдан ғоят шодман. Ўзимни жуда яхши хис этмоқдаман ва жамоа учун фойдам тегиши учун ҳар кунлик машғулотларни тезроқ давом эттирмоқчиман”, – деб айтиб ўтди хорватиялик футболчи.

Маълумот учун, Врсалько 2016 йил Италиянинг “Сассуоло” клубидан Мадридга келган эди. У бу мавсум Ла лигада 10 та баҳсда майдонга тушди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.