Расман: “Бавария” мураббийи “Суонси” устозига айланди
Ads

 

Англиянинг "Суонси" жамоаси Пол Клементни клуби бош мураббийи этиб тайинлаганини эълон қилди.  Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Томонлар 2,5 йиллик шартномага имзо кечди. 44 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи "Бавария" эди. У Карло Анчелоттининг ассистенти эди. Италиялик ва англиялик мураббий узоқ йиллардан буён бирга ишлаб келаётганди.

Аввалроқ Пол Клемент “Бавария”дан кетиб, Премьер-лигада ишлаши ҳақида хабар берилганди. Қайд этиш керакки, британиялик мутахассис “Суонси” учун жорий мавсумдаги учинчи бош мураббий бўлди.

Маълумот учун, "Суонси" Англия чемпионати 19-туридан кейин 12 очко билан сўнгги – 20-ўринда бормоқда.