Расман!

“Бавария” клуби бош мураббийи Нико Ковач ўз лавозимидан истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра хорватиялик мутахассиснинг истеъфосига сабаб сифатида Бундеслиганинг 10-турида “Айнтрахт”га қарши ўйинда 5:1 ҳисобида учралган мағлубият кўрсатилган. Айтиш керакки, мюнхенликлар айни дамда мусобақа жадвалида 4-ўринда боришмоқда.

Берилган маълумотларга қараганда жамоага Ханс Флик вақтинча бош мураббий этиб тайинланган. Таъкидлаш лозимки, Флик бунгача Ковачга ассистентлик қилиб келаётган эди.

Маълумот учун, 48 ёшли Ковач “Бавария”ни 2018 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Унинг бошқарувида жамоа ўтган мавсум Германия Бундеслигаси, Кубоги ва Суперкубогида ғалаба қозонган эди.

Минбар

Барча блоглар