Расман! Бектемир Мелиқўзиевнинг жанг санаси маълум бўлди. У Головкиннинг собиқ рақибига қарши рингга кўтарилади
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида (-76,2 кг) фаолиятини олиб бораётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев 19 июнь куни Американинг Техас штатида ўтказиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Ўша куни Мелиқўзиевга WBC рейтингида 12-ўринда борётган америкалик Габриэль Росадо рақиблик қилади.
Росадо фаолияти давомида 39 та жанг ўтказиб, уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган (14 нокаут). Шу билан биргаликда, унинг ҳисобида 1 дуранг ҳам бор. Росадонинг мағлубиятлари сони 13 тани ташкил қилса-да, Геннадий Головкин, Жермал Чарло, Дениэль Жейкобс каби юқори даражадаги боксчиларга қарши жангда имкониятни бой берганди.
Фикрлар